Қирғизистон собиқ бош вазири ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков Первомайск туман суди қарори билан тергов тугагунга қадар ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилган.
Олдинроқ унга коррупцияда айблов эълон қилинган ва яшаш манзилини тарк этмаслик чораси белгиланганди. Суд 5 июнь куни бу чорани ўзгартирди. Энди Сапаров Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, Исаков Хитойнинг ТBEA компанияси манфаатларини илгари сурганликда айбланмоқда. Гап Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш жараёни ҳақида кетмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг