Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Бугун, 9 февраль куни қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Республика чемпионатида U-17 ёш тоифасидаги қиличбоз атлетларимиз мазкур спорт турининг уч йўналиши — рапира, шпага, сабля бўйича ғолиблик учун куч синашмоқда.
Ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган энг кучли ёш қиличбозлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Мусобақанинг илк кунида шпага йўналиши бўйича яккалик баҳслари ўтказилмоқда. Унда жами 120 нафардан ортиқ ўғил-қиз спортчилар иштирок этиб, ўз маҳорати ҳамда жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказмоқда.
Мазкур чемпионат ёш спортчиларнинг профессионал маҳоратини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда республикамизда қиличбозлик спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Беллашувлар жорий йилнинг 14 февраль санасига қадар давом этади.
Муҳсин Умурзоқов,
Юнус Бўриев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг