Қатарда жаҳон чемпионати учун қурилаётган стадионларнинг учинчиси тайёр бўлди
Қатарда футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати учун қурилаётган стадионларнинг учинчиси тайёр ҳолга келтирилди. "The Education City Stadium” деб номланган ушбу стадион Доҳа шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, 45 мингдан ортиқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
“Ушбу стадионнинг очилиши 15 июнда бўлиб ўтади ва унда коронавирус пандемияси даврида муҳим ишларни бажаришда ҳисса қўшган ишчилар эътироф этилади ва бу жонли эфирда намойиш этилади.
Шунингдек, ушбу дастурда спортнинг келажаги, руҳий соғломлик ва коронавирусдан кейинги даврдаги мухлисларнинг ҳолатлари ҳам муҳокама қилинади”, дейилади ташкилий қўмитанинг 4 июнда берган баёнотида.
Шарқ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатини қабул қилаётган Қатар 8 та стадионни ўз вақтида топшириш учун ушбу мусобақага тайёргарлик ва қурилиш ишларини давом эттирмоқда.
«Биз одатдагидан секинроқ тарзда ишлашни давом эттирмоқдамиз. Лекин биз инфратузилма борасида ўйинлардан олдин тайёр бўламиз. Яна иккита стадионнинг 80 фоиз ишини тугалладик ва уларни Қатар 2022 бошланишидан ярим йил олдин топширамиз», дейди Олий Қўмита бош котиби Ҳасан ал-Тавади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг