Қатарда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
Архив сурат
Жорий йилнинг 2 — 18 февраль кунлари Қатарда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.
Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Жумладан, сувга сакраш баҳсларида иштирок этадиган ҳамюртларимиз Игор Мялин ҳамда Вячеслав Качанов Россия Федерациясида шуғулланишмоқда. «Озеро Круглое» базасида давом этаётган йиғин 15 январга қадар этади.
Спортчиларимиз машғулотлар давомида янги элементларни мукаммал ижро этиш устида ишлашяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг