Қатар компанияси Ўзбекистонда темирйўл қуради
Қатарнинг Power International Holding компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритишини маълум қилди. Қайд этилишича, Компания Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темирйўл қурилишига маблағ ажратмоқчи. Бундан ташқари, шу йўналишда пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ҳам мавжуд. Бу масалалар Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев компания бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас бошчилигидаги делегация билан учрашувда муҳокама қилингани хабар берилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг