Қатар Давлати Амири Самарқандга келди

19:00 05 Июнь 2023 Сиёсат
815 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюрадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер