Қашқадарёдаги «заправка»да машина ёниб кетди
Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида «Spark» русумли автомашина ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлими ахборот хизмати содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун 11 февраль куни соат тахминан 08:00 лар атрофида Косон тумани ФВБга автомобиль ёнаётгани юзасидан хабар келиб тушган.
Унга кўра, Косон тумани «Пудина» маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга (сиқилган газ қуйиш) ёқилғи қуйиш шохобчасида ёқилғи олиш мақсадида тўхтаб турган «Spark» русумли автомобилнинг олд қисми ёнган.
Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 08:15 да етиб бориб, ёнғинни 08:22 да тўлиқ ўчирган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида шохобчанинг ҳеч бир қўшимча биноларига зарар етмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг