Қашқадарёда уч киши такси ҳайдовчисига ҳужум қилиб, тўнаб кетишди

11:55 28 Декабрь 2021 Жамият
992 0

Қашқадарё вилоятида уч нафар қуролланган шахс пневматик, электр токи ва пичоқ билан такси ҳайдовчисига ҳужум қилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 16:30да «Nexia-2» русумли автомашина Чироқчи туманида Қарши-Самарқанд йўли четида тўхтаб турган «Matiz» русумли автомашина олдига келиб қолган. Машинадан 3 нафар номаълум шахс тушиб, «Matiz» ҳайдовчисидан ўз машинасига ўтиришни сўраган.

Сўнгра улар такси ҳайдовчисини пневматик тўппонча, шовқинли тўппонча, пичоқ билан қўрқитиб, 1 миллион 820 минг сўм, 701 АҚШ доллари, 2,5 миллион сўмлик Samsung A22 смартфони, 700 минг сўмлик iPhone 5s, 100 долларлик Т99 видеорегистратори ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни олиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 3 нафар йигит қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер