Қашқадарёда туман ҳокими 5 йил олдин ўқитувчилар байрамини пахта даласида нишонлаганини эслатди
Фото: nasafnews.z
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими Бекзод Суюнов ўқитувчи ва мураббийларни табриклаб, 5 йил олдинги кунлар ҳамда ўқитувчиларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.
«Мен бир хақиқатни айтмоқчиман. Бундан 5-6 йиллар аввал ўқитувчилар 1 – октябрь санасини пахта даласида ва шийпонларда ўтказишган. Бугунги кунда эса, муҳтарам юртбошимизнинг одилона сиёсатлари туфайли устоз ва мураббийларимиз дастурхонимизнинг тўрида, ҳурмат ва иззатдадир» – деган туман ҳокими Бекзод Суюнов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг