Қашқадарёда “снос”га тушган 70 та тадбиркорлик субъекти кўрган зарар қоплаб берилди
Шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш, янги йўллар қуриш ва ҳудудларга кўркамлик ҳамда янада чирой бахш этиш мақсадида бугун юртимиз бўйлаб қизғин тус олган бунёдкорлик ишларидан, афсуски, айрим тадбиркорлик субъектлари эгаллаб турган ер участкалари ҳамда бинолар зарар кўраётгани ҳам сир эмас.
Қашқадарё вилоятида айнан шу сабаб зарар кўрган ва тўлиқ фаолият кўрсата олмаётган, бошқача айтганда, “снос”га тушган 70 та тадбиркорлик субъектига жорий йил август-сентябрь ойларида маҳаллий бюджетдан 11 миллиард 527,4 миллион сўм маблағ тўлаб берилди.
Хусусан, бундай ҳолат Муборак туманида нисбатан кўп қайд этилган бўлиб, 34 та нотурар объект учун 3 миллиард 56.6 миллион сўм миқдорида зарар қопланган. Шунингдек, Қарши шаҳрида “снос”га тушган тадбиркорларга 2182.2 миллион, чироқчилик ишбилармонларга 2011.9 миллион сўм маблағ тўланди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган мулклар зарари маҳаллий ҳокимликлар томонидан қоплаб берилишини айтган эди.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг