Қашқадарёда «Nexia»ни поезд босиб кетди
Қашқадарё вилоятида енгил автомобиль ва поезд автомашинани уриб кетди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси.
Маълумотларга кўра, воқеа 8 ноябрь куни соат 07:00 да 307-сонли темир йўл кесишмасида содир бўлган. Тепловоз «Nexia» автомобилига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг