Қашқадарёда фермерларни автобусга қамаб қўйган ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди
Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берилган эди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг