Қашқадарёда болалар лифтда қамалиб қолди
Фото: ФВВ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда болалар қамалиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 27 март куни соат 13:30 да вилоят ФВБга Қарши шаҳар «Наво» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, қурилма ичида 4 нафар ёш бола қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, зудлик билан айтилган манзилга ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт эшикларини очиб, болаларни қутқарган ҳамда ота-оналарига соғ-омон топширишган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг