Қарздорнинг “Lacetti”си сотилди

18:57 31 Май 2019 Жамият
483 0

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Н.Ғаффоровдан ундирувчи З.Мамасодиқованинг фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандингизнинг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор Н.Ғаффоровнинг номида пул маблағлари, валюта ҳисоб-рақамлари ва қимматли қоғозлари хамда авто мото транспорт воситалари бор йўқлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 87-моддасига асосан тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга сўров хатлари юборилган. Сўровлар натижасида қарздор Н.Ғаффоровнинг номида 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Lacetti” русумли автомашина борлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздор Н.Ғаффоровнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган ҳамда қарздорнинг номида бўлган “Lassetti” русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига сақлаш учун топширилган.

56 млн. 857 минг сўмга баҳоланган ушбу автомашина “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотилиб, пул маблағларидан ундирувчи З.Мамасодиқованинг пластик картасига 37 млн. 920 минг сўм алимент пуллари ўтказиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер