Қарздор ота фарзандларига уй ҳадя қилди

12:30 18 Октябр 2021 Жамият
760 0

Орамизда оила аталмиш қўрғон дарз кетгач,  фарзандлари таъминоти ва тақдирига масъулликдан қочиб, ҳатто алимент пулини тўламай юрган оталар учраб туради. Буни яширишнинг ҳожати йўқ. Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими  ходимлари эса ана шундай нохуш ҳолатларга барҳам бериш борасида анчагина тажриба тўплашган.

-Қарздор оталар билан тушунтириш ишлари олиб бораётганимиз дуруст натижа беряпти, - дейди Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Муроджон Шокиров. - Шу ўринда бир мисол. Иш юритувимизда фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2019 йил  11 октябрдаги суд буйруғига асосан ундирувчи С.Шаропованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор К. Каримовнинг ҳар ойдаги даромади учдан бир қисми миқдорида алимент ундиришга доир ижро ҳужжати мавжуд.  Шунингдек, суднинг тегишли қарори билан ундирувчи С.Шароповани вояга етмаган фарзандлари билан уй-жой рўйхатига киритиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Каримов ва ундирувчи С. Шаропова ўртасида вояга етмаган фарзандларини уй-жой билан таъминлаш ва алиментни бирйўла тўлаш юзасидан келишувга эришилди.

Давлат ижрочилари тушунтиришидан сўнг бир хулосага келган  қарздор ота Бухоро шаҳридаги ўзига тегишли бўлган уйни фарзандларининг келажагини ўйлаб, ундирувчи С.Шароповага расмийлаштириб беришни лозим топди.Ўз навбатида ундирувчи алимент пулларидан воз кечди.

 Истам ИБРОҲИМОВ,

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер