Қаршида ЙПХ автомашинаси автоҳалокатга учради

01:26 14 Ноябрь 2021 Жамият
1136 0

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ машинаси иштирокида содир бўлган бахтсиз ҳодиса тасвирга олинган лавҳалар тарқалди. Йўл ҳаракати милицияси воқеа юзасидан изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, 13 ноябрь куни соат 09:25 да Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида «Lacetti» ЙПХ автомашинаси «Nexia» автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲда ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер