Қарши шаҳридаги Президент мактабининг илк битирувчилари мустақил ҳаётга кузатилди

15:38 16 Июнь 2023 Жамият
775 0

Фото: “Халқ сўзи”

Қарши шаҳридаги Президент мактаби 2021 йилнинг сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаб, 5 – 10 синфларда учун 144 нафар ўқувчини бир неча босқичли танловлар асосида ўз бағрига чорлаган эди. Бу йил ушбу мактабнинг 24 нафар илк битирувчиси тантанали равишда катта ҳаётга кузатилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда битирувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

— Қувонарли жиҳати, 24 нафар битирувчимизнинг барчаси шу вақтга қадар хорижий тилларни билиш бўйича IELTS имтиҳонларида юқори балл тўплаб, тегишли сертификатларга эга бўлишди, — дейди Президент мактаби директори ўринбосари Бекзод Маматқулов. — Бундан ташқари, 18 нафар битирувчимиз халқаро хорижий олийгоҳларда ўқиш бўйича турли грантларни қўлга киритишган. Уларнинг ҳар бири илм-фанда ўз танлаган йўли ҳамда аниқ мақсадларига эга. Улар олий таълим муассасаларида билим ва амалий кўникмаларини янада ошириб, жамиятимизда муносиб ўринларни топишларига ишонамиз.

Фото: “Халқ сўзи”

Тантанали тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, битирувчиларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер