Қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга 4,1 млн. нафар чет эл фуқаролари келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 4,1 млн нафар чет эл фуқаролари қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Ўзбекистонга 9 ойда қариндошларни йўқлаш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:
Тожикистон – 1 444,8 минг нафар;
Қирғиз Р – 1 171,2 минг нафар;
Қозоғистон – 995,5 минг нафар;
Россия – 366 минг нафар;
Туркия – 36,4 минг нафар;
Туркманистон – 5,8 минг нафар;
Жанубий Корея – 5,7 минг нафар;
Украина – 5 минг нафар;
Озарбайжон – 4,9 минг нафар;
Беларус Р. – 4,8 минг нафар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг