Қандай ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?
Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
● сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
● белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
● ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
● ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
● ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
● оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
● хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
● ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг