«Қамчиқ» довонида юк машинасининг тиркамаси ағдарилиб кетди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда «Қамчиқ» довонида юк машинасининг юк тиркамаси ағдарилиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, кеча, 20 июль куни соат 14:32 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «МАN» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида орқа тиркамаси ўз ўқидан чиқиб кетиб ағдарилган.
Ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан ФВВ қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ҳамда махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомобилига амалий ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг