«Қамчиқ» довонида кўчки содир бўлди

07:43 06 Ноябрь 2024 Жамият
311 0

Фото: ФВВ

Бугун, 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи 238,5 километрида кўчки содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Водий — Тошкент» йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош — тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган. Ҳодиса йўлнинг хандақ қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган.

«Кўчки оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойида «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК куч ва воситалари билан офат массаларини тозалаган. «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин — қутқарув бошқармаси ва ЙПХ отряди ходимлари автомобиль йўлида хавфсизлик чораларини кўрган», дейилади хабарда.

Шунингдек, ФВВ довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфли участкалардан транспорт воситаларини тўхтатмаслигини ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларга риоя этишларини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер