«Қамчиқ» довонида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди
Жорий йилнинг 15 апрель куни соат 17:22 да «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига А-373 «М-39 Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш автомобиль йўлининг 196 км.да, «Тошкент — Водий» йўналишда ҳаракатланган, Қирғизистон Республикасига қарашли ЧАКМАН русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолгани ва йўлнинг ҳаракат қисмини тўсиб қўйганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари етиб келишган.
Автомашина цистернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи (автомашинада ҳайдовчининг ўзи бўлган) Қирғизистон Республикаси фуқароси воқеа жойида вафот этган.
Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилиб, йўл-патруль хизмати ходимлари автомобилларнинг хавфсиз ҳаракати таъминланган.
Йўлларда ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг