«Қамчиқ» довони қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли вақтинча ёпилди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Шу сабабли бугун, 12 март куни соат 9:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
«Қамчиқ» довонини қайта очилиши бўйича ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг