Қамашида 25 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказиб берилди

12:39 19 Март 2025 Жамият
170 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Наврўз она табиатнинг уйғониши, янгиланиш ва яшариш фасли, инсон ва табиат ўзаро бир бутунлик касб этадиган айём.

Қамаши туманининг Манғит қишлоғи кенгликларида нишонланган Наврўз тантаналари ҳам туман аҳлининг ҳақиқий байрам сайлига, миллий қадриятлар тараннумига айланиб кетди.

Бир томонда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилган бўлса, бир ёнда фольклор-этнографик гуруҳлари ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари, бахшилар, ижодкорлар ҳамда профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

— Сайилда айниқса фарзандларим яйрашди, — дейди Қамаши туманидаги Чим маҳалласида яшовчи Нигора Абдуллаева. — Томошалардан жуда катта таассурот олдик. Халқимизнинг миллий қадриятлари акс этган кўргазмалар, миллий кўй ва қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Эътиборли томони, байрам сайлида 25 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказиб берилди. Тўйболаларга ташкилотчилар ва ҳомийларнинг махсус совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер