Путин "Толибон"ни тан олишга шошилмасликка чақирмоқда
Путин "Толибон"ни тан олишга шошилмасликка чақирмоқда
"Толибон"ни расман тан олишга шошилишнинг ҳожати йўқ, дейди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
"Биз улар билан мулоқот қилишимиз керак, лекин шошмаслик зарур. Биз биргаликда муҳокама қилиб, сизлар билан маслаҳатлашамиз", - деди Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашидаги нутқида.
Путин, шунингдек, афғонлараро ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва бу мамлакатдаги вазиятни нормаллаштиришга интилиш зарур деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, кенгайтирилган "учлик" (Россия, АҚШ, Хитой-Покистон) ишини, шунингдек, минтақанинг асосий давлатлари иштирок этадиган Москва форматини қайта тиклашга кўмаклашиш мумкин.
Россия президенти бу механизмлар доирасида учрашувларни октябрь ойида Москвада имкон қадар тезроқ ўтказиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг