Президентнинг Хоразмга ташрифидан фотожамланма
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига борди.
Ташриф аввалида президент Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этди.Кейинги манзил Урганч шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм филиали бўлди.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари “Янгибозор текстил агрокластер” масъулияти чекланган жамиятининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.
Шу ерда Хоразм вилоятидаги 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.
Хоразмдаги сўнгги ташриф Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” уруғчилик кластери даласида бўлди
Шу билан давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи якунига етди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг