Президентимиз Тинчлик кенгаши делегациялар раҳбарлари билан мулоқот қилди — Фото

03:10 20 Февраль 2026 Сиёсат
1027 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учун йирик халқаро форумларда иштирок этиш нафақат глобал кун тартибини муҳокама қилиш, балки ҳамкасблар билан икки томонлама масалалар бўйича фикр алмашиш имконияти ҳамдир.

Жумладан, бугун Тинчлик кенгашининг биринчи саммити доирасида давлатимиз раҳбари йиғилишда иштирок этган деярли барча делегациялар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Бугун ниҳоятда узун кун бўлди. Аммо самолёт Тошкент сари йўл олар экан, иш қизғин давом этмоқда. 12 соатлик парвоз чоғида биринчи борт том маънода ҳаводаги штабга айланади.

Давлатимиз раҳбари делегация аъзолари билан ташриф якунларини муҳокама қилади, телефон ва видеоалоқа орқали тармоқ идоралари ва ҳудудлар раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказади, яқин истиқболдаги режаларни кўриб чиқади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер