Президент спортчиларга муваффақият тилади

18:33 14 Декабрь 2018 Сиёсат
1939 0

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги янги сув спорти мажмуаси билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ватанпарварлар” боғи ёнида қад ростлаган ушбу иншоот ўзига хос меъморий ечимга эга. Ташқи кўриниши парвоз қилаётган қушни эслатади. Унинг бир қанотида ўғил болалар, иккинчи қанотида қизлар учун алоҳида сузиш ҳавзалари бунёд этилган. Бу ердаги замонавий шароитлар ота-оналарнинг, ёшларнинг сув спортига қизиқишини оширади.

Ювиниш, овқатланиш, тиббиёт ва фитнес хоналарида барча қулайликлар яратилган.

Президентимиз бу ерда шуғулланаётган спортчи ва мураббийлар билан суҳбатлашиб, уларга келгуси мусобақаларда муваффақият тилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер