"Президент совғаси" йўлга чиқди

18:33 19 Декабрь 2022 Жамият
643 0

Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 19 декабрь куни анъанавий тарзда ҳар йили Янги йил байрами олдидан ўтказиб келинаётган, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун «Президент арчаси» тадбири ўтказиб келинади.

2022 йилги «Президент арчаси» тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 238-сонли мажлис баёнига асосан, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 10 000 дона «Президент совғаси» тайёрланди.

«Президент совғаси» таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.

Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Оилавий болалар уйлари, SOS болалар маҳаллалари ҳамда «Меҳрли мактаб»нинг 12 ёшдан катта бўлган 1095 нафар тарбияланувчилари учун замонавий электрон китоблар ҳам мазкур совғалар таркибига киритилди.

«Президент совғаси» мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди:

Қорақалпоғистон Республикаси;

Хоразм вилояти;

Бухоро вилояти;

Навоий вилояти;

Сурхондарё вилояти;

Қашқадарё вилояти;

Самарқанд вилояти;

Андижон вилояти;

Фарғона вилояти;

Наманган вилоятига “Uzbekistan Airways” АЖ самолётлари орқали,

Сирдарё вилояти;

Жиззах вилояти;

Тошкент вилоятига ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт воситалари орқали етказилади.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, болажонларимизнинг Янги йил байрамида муносиб дам олишлари учун «Томоша» болалар театр-студияси томонидан саҳналаштирилган «Янгибекнинг орзуси» номли театр томошаси телеканалларидан эфирга узатилади.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари тантанали тарзда топширилади.

 

                                                         

 

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер