Президент қарори асосида Самарқандда Олий спорт маҳорати институти фаолиятини бошламоқда
Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича юқори малакали ҳамда замонавий билим ва технологияларни ўзлаштирган тренер, ҳакам селекционер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2022 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 269-сон Қарори имзоланган эди. Ҳозирда унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қарорга мувофиқ, Самарқанд шаҳрида Олий спорт маҳорати институти ташкил этилди. Бу йил мазкур даргоҳга дастлабки талабалар қабул қилинади. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигида Институт фаолиятини йўлга қўйиш, унга терма жамоалардаги иқтидорли спортчиларни жалб этиш каби масалаларга бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг