Президент лавозимидаги яна бир инсон коронавирусга чалинди

11:39 10 Июль 2020 Дунё
1668 0

Боливияда вақтинчалик президентлик лавозимини бажариб турган Жанин Аньес коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди. У бу ҳақда ўзининг Твиттердаги саҳифасида хабар берди.

"Менда COVID-19 тести ижобий натижа берди", — деб ёзади у.

Аньеснинг сўзларига кўра, у ўзини яхши қиляпти ва изоляцияга ўтган ҳамда уйидан фаолиятини давом эттирмоқда.

Давлат раҳбари сўнгги пайтларда Боливияда кўплаб мансабдор шахслар коронавирусга чалингани сабабли ўзи ҳам тест топширишга қарор қилганини билдирди.

Яқин 14 кун ичида у карантинда сақланади ва янги тест натижаси чиққунга қадар интернет орқали мамлакатни бошқаради.

Охирги маълумотларга кўра, Боливияда тождор вирусни юқтирганлар сони 44 мингдан ошган бўлса, шулардан қарийб 13 минги тузалди ва 1,5 мингдан зиёди вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер