Президент давлат ташрифи билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7 август куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказадилар.
Президентимиз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги биринчи мулоқотда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг