Президент бугун Тошкент вилоятига боради
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев бугун, 14 октябрь куни Тошкент вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг