Президент бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюради
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 16 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, давлатимиз раҳбари манзилда 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, Президентимиз мис концентратини ишлаб чиқариш жараёни билан танишади ва тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг