Поп-Наманган йўлининг 75 км қисми 160 млн доллар эвазига 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилади
Архив фото
Шавкат Мирзиёев бугунги учрашувда Наманган вилоятида транспорт тизимини яхшилашга оид қуйидаги режалар ҳақида маълумот берди:
— аҳоли ва сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида, Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норинни марказ билан боғлайдиган замонавий йўл қурилади;
— Поп туманини Наманган шаҳри билан боғлайдиган электр поезди қатнови йўлга қўйилади, Чуст ва Поп ҳудудидан ўтувчи темир йўл тармоғи тортилади (12 километр);
— энг муҳими, Поп-Наманган автомобиль йўлининг 75 километр қисми халқаро стандартлар асосида 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилади (160 миллион доллар).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг