Помидор нархлари бир ойда ўртача 30,5 фоизга арзонлашган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида помидор нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 30,5 % га арзонлашган.
Помидор нархлари 2023 йил бошидан буён ўртача 45,4 % га арзонлашгани кузатилган.
2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:
Бодринг нархлари - ўртача 8,1 % га ошган.
Бақлажон нархлари - ўртача 37,7 % га арзонлашган.
Сабзи нархлари - ўртача 5,9 % га ошган.
Пиёз нархлари - ўртача 20,2 % га арзонлашган.
Картошка нархлари - ўртача 14,5 % га арзонлашган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг