Покистонда ҳам коронавирус бўйича рекорд қайд этилди
Покистонда охирги кунда коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди. Бир кунда 4374 нафар бемор рўйхатга олиниб, касалликка чалинганларнинг умумий сони 93 983 тага етди.
Маълум қилинишича, мамлакатда бир кунда 97 та ўлим ҳолати қайд этилган. Покистонда коронавирус билан вафот этганларнинг умумий сони 1935 нафарга етди.
Покистон расмийлари коронавирус тарқалишининг олдини олишда аҳолини ижтимоий масофани ушлаб туришга чорлаш учун кўнгиллиларнинг ёрдамига мурожаат қилди. Шундан сўнг 1 миллионга яқин киши кўнгиллилар сафига ёзилди ва 165 мингдан ортиқ одам аллақачон расмийларга ёрдам бериб келмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг