Покистон ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига Покистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Мунир ид-Дин бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди. Ҳарбий делегация аъзоларини академия бошлиғи полковник Бобур Шаякубов кутиб олди.
Ташриф буюрганларга академиянинг тарихи, ҳудуди ва ўқув жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Икки давлат масъул ҳарбий хизматчилари ўртасида икки томонлама учрашув ташкил этилди.
Шундан сўнг, академия музейи, ўқув хоналари, Ахборот-ресурс маркази, машғулот жараёнлари, ётоқхона ҳамда ҳарбий ўқув техникаларининг имкониятлари билан таништирилди. Меҳмонлар академиянинг ўқув жараёнини таъминлаш базасини кўздан кечиришди.
Тадбир якунида Покистон Ислом Республикаси делегация аъзолари академия раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг