Пойтахтимиздаги Юнусобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

10:39 04 Апрель 2022 Жамият
1084 0

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-76 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши сабабли бугун, яъни 2022 йил 4 апрель куни соат 10:00 дан 15:00 гача ушбу ҳудуддаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Шунингдек, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-76 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун, 2022 йил 4 апрель куни соат 12:00 дан 17:00гача ушбу кўчадаги 35 та ерли аҳоли хонадонларида ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер