Пойтахтимиз Олмазор туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Олмазор тумани, Фаробий кўчасида жойлашган ўрта босим Д-108 мм. ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, яъни 2022 йил 2 март куни соат 11:00 дан 17:00 гача "Чиғатой Оқтепа" маҳалласидаги 400 та хонадонда ҳамда Фаробий, Шифокор, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчаларидаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг