Пойтахтдаги пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди (+видео)

13:29 11 Сентябр 2025 Жамият
280 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 11 сентябрь куни соат 12:40 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатга асосан ёнғин-қутқарувчилари соат 12:46 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва 13:15 да тўлиқ ўчирилган.

Бошқарма тақдим қилган маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер