Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
13 май куни пойтахт Тошкентда ҳаво ўзгариб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли шамол кўтарилиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди.
Таъкидланишича, шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16...+18 даража, кундузи +18...+20 даража бўлади. Бундай об-ҳаво шароити дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.
“Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни сўраймиз.
Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг”, дея огоҳлантирган ҳокимлик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг