Пойабзал саноатида халқаро брендлар яратиш даври келди (фото)
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қўштепа туманларидан келган 200 нафардан зиёд косиблар билан юзма-юз мулоқотда айни шу масалага алоҳида урғу берди.
Учрашувда вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда пойабзал саноатини ривожлантириш ҳамда оилавий ишлаб чиқаришдан саноат даражасигача олиб чиқиш, бунинг учун косибчилик анъаналарини давом эттириб келаётган ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Хайрулло Бозоров Хитойнинг бу соҳадаги тажрибасини намуна тарзида келтириб, ҳозирги кунда АҚШ бозорида сотилаётган пойабзалларнинг 70 фоизи ушбу давлатда ишлаб чиқарилаётганини таъкидлади. Фарғона вилоятида ҳам пойабзал саноатида замонавий технологиялар ҳамда маркетинг тизимини жорий этиш орқали дунё бозорларини забт этиш заруратига эътибор қаратди.
Экспортбоп, сифатли ва арзон пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун, аввало, косибларга қулай меҳнат шароитлари яратиш, соҳага ихтисослашган корхоналарда гигиеник ҳамда меҳнат хавфсизлиги стандартларини жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг