Пластик картадаги пул ўғирланди

12:01 29 Январь 2023 Жамият
754 0

Illyustrativ foto

Деҳқонобод тумани Истиқлол МФЙда яшовчи Н.Ю ариза билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоғи орқали танишган шахс унинг телефон рақамини ва бошқа маълумотларини олиб, унга тегишли бўлган бўлган пластик картасидан бўлиб-бўлиб, жами 19.834.500 сўм пулларини қўлга киритганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳар «Бўстон» МФЙда яшовчи А.А. содир қилганлиги аниқланиб, ундан ашёвий-далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер