“Пистали кони”нинг 2-босқичи ишга тушиши эвазига йилига қўшимча 4,4 тонна олтин ишлаб чиқарилади

14:01 21 Июнь 2023 Иқтисодиёт
727 0

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев навоийлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда саноатни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Хорижий ҳамкорларимиз билан бирга, умумий қиймати 120 миллиард доллар бўлган мега ва йирик лойиҳаларни бошладик.

Хусусан, мамлакатимиз фахри бўлган “Навоий кон металлургия комбинати”да 3 миллиард 800 миллион долларлик 19 та лойиҳа амалга оширилади.

Мисол учун, куни-кеча “Пистали кони”нинг 1-босқичи ишга туширилди, йил якунигача 2-босқичи ҳам фойдаланишга топширилади. Ушбу лойиҳа ҳисобига йилига қўшимча 4,4 тонна олтин ишлаб чиқарилади.

“Навоий уран”да 550 миллион долларлик 11 та лойиҳани амалга ошириш орқали, уран захиралари 67 минг тоннадан 100 минг тоннага етказилади.

Умуман олганда, 2030 йилгача мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар, олтин – 1,5 баробар, кумуш – 3 баробар, уран – 3 баробарга оширилади”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер