Пиротехника савдосига чек қўйилди
Пиротехника воситаларини яширинча олиб кириш ҳамда олди-сотдиси билан шуғулланишга бўлган уринишларга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, натижада, фуқаро Ш.И. ўзига тегишли бўлган умумий қиймати 28 миллион сўмдан зиёд «Британик» ёзувли жами 171 600 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг