Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига субсидиялар берилади

18:07 11 Март 2021 Иқтисодиёт
1469 0

Ҳукумат қарори билан Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида:

жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдори экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 млн сўмгача;

майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни чиқариш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 млн сўмгача субсидия берилади.

Бунда ҳар бир туманда субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи тузилади.

Талабгорлар келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳар йили 1 февралгача ишчи орган (туман ирригация бўлими)га ариза билан мурожаат қилади.

Талабгорлар аризаси 3 иш кунида жойига чиқиб ўрганилади.

Ҳар йили 15 февралга қадар ижобий хулоса берилган талабгорлардан иборат туман манзилли рўйхати шакллантирилади.

Шунга кўра, манзилли дастур ишлаб чиқилади ҳамда ҳар йили 20 мартгача Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Якуний рўйхатга асосан 5 иш кунида талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб варақларига субсидия ўтказиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер