“Pfizer” вакцинаси билан эмланган тиббиёт ходими касалхонага ётқизилди

08:05 18 Декабрь 2020 Дунё
1668 0

“Pfizer” компанияси АҚШнинг Аляска штатида коронавирус инфекциясига қарши вакцина олганидан сўнг тиббиёт ходимининг касалхонага ётқизилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича юқори даражадаги текширув ишларини ташкил қилади.

Бу ҳақда “CNN” ташкилот вакилига асосланиб хабар бермоқда. 

Унга кўра, компания ҳодиса ҳақида ҳали батафсил маълумотга эга эмас. Аммо ушбу масала бўйича Аляска ҳукумати билан фаол алоқада.

Биз эмлашдан сўнг келиб чиққан жиддий аллергик реакция ҳақидаги барча ахборотларни диққат билан ўрганиб чиқамиз”, деган компания вакили.

Аввалроқ Аляскада соғлиқни сақлаш ходимининг “Cоvid-19”га қарши “Pfizer” ва “BioNTech” вакцинаси билан эмланганидан сўнг оғир аллергик реакция билан касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер