Пермдаги отишма оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмган, 30 нафарга яқин одам тан жароҳати олган
Кадр: Telegram-канал «112»
20 сентябрь куни эрталаб Перм давлат университетига қуролли босқинчилик амалга оширилди. Қуролланган номаълум шахс бинога бостириб кириб, биринчи қаватдагиларни ўққа тутган.
Кейинроқ, отишмани университет талабаси амалга оширгани маълум бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, отишма университетни ҳуқуқшунослик факультетининг биринчи курс талабаси 18 ёшли Тимур Бекмансуров томонидан уюштирилган. У университетга ҳужум уюштирилишидан олдин ижтимоий тармоқда хабар қолдирган. Тимур Бекмансуров дастлаб ўзи ўқиган мактабга қуролли ҳужум уюштиришни режалаштирган. Лекин кейин фикридан қайтган ва Перм давлат университетини танлаган.
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, отишма оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, бир неча ўн киши тан жароҳати олган.
Дастлабки, маълумотларга кўра, қурбонларидан бири қўриқчи бўлган. У босқинчини университетга кираверишда тўхтатмоқчи бўлган.
Университетга ҳужум қилган шахс хавфсизлик кучлари томонидан зарарсизлантирилган ва айни пайтда касалхонада эканлиги айтилмоқда.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси мазкур иш юзасидан жиноий иш очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг