Паст Дарғомда микро ГЭС қурилиб, ишга туширилди
Самарқанд вилоятида муқобил энергиядан фойдаланиш имкониятлари ошмоқда.
Жумладан, Паст Дарғом туманидаги «Самарқанд ГЭСлар каскади» корхонаси негизида қўшимча 3 та 220 кВт ва 2 та 230 кВт.ли генераторларга эга бўлган микро ГЭС қуриб ишга туширилди. Бу билан қўшимча 1120 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди.

Келажакда шу каби микро ГЭСлар орқали электр энергияси олиш имкониятларини янада кенгайтириш кутилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг